6 Январ 2024 йил 1049

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Жадидлар: миллий ўзбек, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 6 январь  куни Сурхондарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари майор Х.П.Нурматов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Жадидлар: миллий ўзбек, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлар дўктори профессор Пардаев Тошкенбой Ражабовичнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар  Сурхондарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари майор Х.П.Нурматов томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

 “Маънавият ва маърифат” дарси якунида баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Text to speech