5 Май 2025 йил 823

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч” (9-май – Хотира ва қадрлаш куни) мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 05-май куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч” (9-май – Хотира ва қадрлаш куни) дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети қошидаги қатағон қурбонларини ёд этиш музейи директори Қуваталиев Убайдулла Бегимқуловичнинг маърузаси тингланди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Жорий йилнинг 4-5 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш давомида жамоат тартибини сақлаш, иштирокчи давлат делегация вакилларининг хавфсизлигини таъминлашда юксак касб маҳоратини намоён этган айрим ходимларни тантанали равишда рагʻбатлантириш.

Text to speech