4 Ноябр 2024 йил 489

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Жаҳон тамаддуни ривожида Мизро Улуғбекнинг ўрни.”мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 04 нояябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида Жаҳон тамаддуни ривожида Мизро Улуғбекнинг ўрни.” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети Академик лицейи тарих фани бош ўқитувчиси Усмонов Жаҳонгир Хўжақуловичнинг маърузасии тингланди.

Ўқув дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдириб ўтилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, 25-октябр Ички ишлар оргинлари ходимлари куни муносабати билан бир гурух ходимларга вилоят хокимлигининг қимматбаҳа эсталик совғалари  тантанали равишда топширилди.

Text to speech