4 Август 2025 йил 508

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Китоб – тафаккур хазинаси” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 4 август куни вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Нодир Холиқов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Китоб – тафаккур хазинаси” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Тошкент давлат тиббиёт институти Термиз филиали Ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси, 1-сон даволаш иши факультети декан ўринбосари Шухрат Усановнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, “Агробанк” АТБ Сурхондарё вилоят бошқармаси масъул ходими Умид Норқулов томонидан жорий йилнинг 1 август кунидан 31 август кунига қадар ички ишлар органлари тизимида “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, унда “Агробанк” АТБ Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ички ишлар органлари ходимлари учун яратилган имтиёзли кредитлар, имкониятлар ҳамда қулайликлар ҳақидаги тушунтиришлар бериб ўтилди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, ИИВ томонидан юборилган тегишли кўрсатма ва топшириқлар етказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилиб, шахсий таркибнинг жинговар шайлиги, билим савиясини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди. 

Text to speech