3 Ноябр 2025 йил 78

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Имом Мотуридийнинг маънавий мероси (Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги)” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Завкиддин Хужанов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Имом Мотуридийнинг маънавий мероси” мавзусида  маънавият ва маърифат дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз давлат университети Фалсафа кафедраси ўқитувчиси, Акрам Жўраевнинг мавзу юзасидан маърузаси тингланди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими бошлиғи, майор Ҳусан Нурматов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишларида синовлар топшириш тартиблари ходимлар эътиборига етказилди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси маъсул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида маълумотлар берилиб танқидий фикрлар билдирилди.

Шунингдек, тизимда коррупцияга муросасизлик билан кураш олиб боришда жонбозлик кўрсатиб, хизматдошларига ўрнак бўлиб келаётган ходимларга бошқарма бошлиғининг пул мукофотлари ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан бир гуруҳ ходимларга навбатдаги “лейтенант” ҳамда “подполковник” махсус унвонлари вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан тантанали равишда топширилди.

Text to speech