3 Март 2025 йил 676

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Яшил иқтисодиёт тараққиёт кафолати” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 3 март куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Учқун Якубовлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Яшил иқтисодиёт тараққиёт кафолати” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Муҳандислик агротехнологиялар университети қошидаги академик литсейи катта ўқитувчиси Жўрабек Мелиқуловнинг маърузаси тингланди.

Ўқув дарси давомида, юртимизда ва хорижда рўй бераётган аҳамиятга молик воқеялар тавфсилоти бўйича видео роликни шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.

Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан таклиф этилган порани олишдан рад этиб, хизматдошларига ўрнак кўрсатиб, коррупцияга муросасизлик билан қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимлари бошқарма бошлиғининг пул мукофотлари билан тақдирланди.

Text to speech