Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 24 февраль куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Муҳандислик агротехнологиялар университети қошидаги
академик литсейи катта ўқитувчиси Жўрабек
Мелиқуловнинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, Термиз Халқаро илмий тадқиқот маркази ходими Имом
Фахриддин Худойназаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-1008-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти шахсий таркибга етказилиб, бу борада
вилоят ҳудудида ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида
сўз юритилди.
Ўқув дарси
давомида, юртимизда ва хорижда рўй бераётган аҳамиятга молик воқеялар тавфсилоти
бўйича видео роликни шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.
Республика ҳудудида ички
ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми
бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров
томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя
қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.
Бундан
ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш
туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар
томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан
бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши
лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан таклиф этилган порани олишдан рад
этиб, хизматдошларига ўрнак кўрсатиб, коррупцияга муросасизлик билан қарши
курашишда ўз ҳиссасини қўшган ҳамда ҳуқуқтартибот органлари билан ҳамкорликни
самарали йўлга қўйган ички ишлар органлари ходими Фахрий ёрлиқ ва эсталик қўл
соати билан мукофотланди.