22 Феврал 2025 йил 801

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий eчим топиш мақсадида Сурхондарё вилоятида доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

 Жумладан, жорий йилнинг 22 февраль куни, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Хуршид Атаназаров томонидан Термиз шаҳар, Термиз ва Ангор тумани фуқаролари учун вилоят ИИБ биносида навбатдаги фуқаролар қабул ўтказилди.

   Қабул давомида асосий эътибор, соҳага доир мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, мурожаатларнинг ижросини таъминлаш учун масъул ходимлар иштироки таъминланди.

  Қабул давомида, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жами 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. 

    Ушбу 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 7 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ижроси бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан назоратга олинди.

Text to speech