2 Декабр 2024 йил 240

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун.” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 02 декабр куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун.” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети Академик лицейи тарих фани бош ўқитувчиси Усмонов Жаҳонгир  Хўжақуловичнинг презентацияси ҳамда маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдириб ўтилди.

Маънавият ва маърифат дарси давомида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи билан спорт мусобақасида фахрли ўрини эгаллаган бир гурух ходимлар бир марталик пул мукофати билан, қолаверса ўз хизмат вазифасини сидқи-дилдан бажариб сафдошларига наъмуна бўлиб келаётган бир неча нафар ходимлар махсус унвон билан тақдирландилар.

Text to speech