Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси Она тилим - жону дилим мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 21 октябр куни Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари майор
Х.Нурматов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Она
тилим - жону дилим (21- октябр-ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун)
мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз
шаҳар 11-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
Нормурадова Дилбар Абдикосимовнанинг маърузаси тингланди.
Шунингдек вилоят хокимининг
13.10.2023-йилдаги 522-8-0-қ/23-сонли "Ўзбекистон қизил ярим ой жамияти
вилоят ташкилоти инсонпарварлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш тўғрисида"ги
қарори юзасидан жамиятнинг вилоят ташкилот раиси Акбаров Рахимқул Махмудовичнинг
маърузаси тингланди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.