24 Октябр 2023 йил 741

Сурхондарё вилояти ИИБда 25 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 21 октябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлари органлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан касб байрамини юқори савияда ва кўтаринки руҳда кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳам ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ишчи хизматчилар учун байрам олдидан арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркасини ташкил қилди. Вилоят ИИБ ҳовлисида ташкил этилган ярмарка расталарида сифатли ва арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ун, ёғ, шакар, полиз маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, турли яхна ичимликлар, балиқ, мол, қўй ва товуқ гўшт маҳсулотлари, тухум ва бошқа турдаги ҳар хил маҳсулотлар ўрин олган.

– Ҳамкасбларим билан бирга байрам дастурхони учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилдим. Энг муҳими, маҳсулотлар ҳамёнбоб арзон ва сифатли. Энди бозорга бориб, вақтимизни йўқотмаймиз. Бундай яратилган қулайликлардан бошқа ҳамкасбларим қатори мен ҳам мамнунман, шу ўринда ушбу арзонлаштирилган Савдо ярмаркасини ташкил қилиб берган раҳбариятимизга миннадорчилигимни изҳор этаман, – дейди вилоят ИИБ ходими, капитан Аброр Бобоев.

Арзонлаштирилган савдо ярмаркаси вилоятнинг барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ҳам ташкил этилмоқда.

Text to speech