1 Октябр 2025 йил 44

Сурхондарё вилояти ИИБда Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган эзгу тадбир ташкил этилди.

 Бугун 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ички ишлар органлари бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов бошчилигида ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.  

Учрашув давомида фахрийларга юксак эҳтиром ва миннатдорлик ифодаланди. Уларга кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик, ички ишлар тизимидаги ёш кадрлар учун ҳам катта тарбия мактаби бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, хизмат бурчини бажариш йўлида ҳаётини фидо этган мард ва жасур ходимлар хотираси ёд этилди, уларнинг оилаларига маънавий, моддий ва тиббий кўмак кўрсатилди.

Тадбирда сўз олганлар таълим-тарбия ва жамоат тартибини таъминлаш соҳасида фахрийларнинг бой тажрибаси, жасорат ва фидойилик мисоллари ҳар доим ёш авлод учун ибрат эканлиги таъкидланди.

Байрам асносида, ўз умрини илм фанга бахшида этиб, келажак авлодга таълим тарбия бериб келаётган Термиз Давлат университети ректори Абдуқодир Тошқуловнинг ҳам хонадонида бўлиб, байрам билан қутлади, дилдан суҳбат қилинди.

Шу тариқа, Ўқитувчи ва мураббийлар куни ички ишлар органларида ҳам маънавият, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳи билан нишонланди.

Бу ташрифлар яна бир бор шуни кўрсатдики, ички ишлар тизимида хизмат қилган ҳар бир инсон – тирик бўлсин ёки ҳаётини фидо этган бўлсин – унутилмайди. Фахрийлар ўз тажрибаси ва дуолари билан ёшларга ибрат, ҳалок бўлган ҳамкасблар эса абадий хотира сифатида қалбларда яшайди.

Устоз ва мураббийлар кунида амалга оширилган бу ташрифлар нафaқaт ҳурмат-иззат ифодаси, балки инсоний қадриятларнинг, меҳр-оқибат ва самимий ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлди.

 

Text to speech