1 Июл 2024 йил 331

Сурхондарё вилояти ИИБда 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ёш ходим ва ходималари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келган. Сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш учун ҳар бир ҳудудда зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 08 июнь кунидаги тегишли фармойишига асосан жорий йилнинг 01 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган, хизмат фаолияти давомида юксак натижаларга эришиб, ҳамкасбларига наъмуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ёш ходим ва ходималар учун, Самарқанд вилоятига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида, ходимлар боқий шаҳарнинг бой маданий тарихи, обидалари, урф-одатлари, анъаналари,  ва бошқа йўналишлари бўйича ўз билимларини янада мустаҳкамлашди ҳамда маъданий ҳордиқ чиқаришди.

Text to speech