25 Июн 2024 йил 383

Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси 1- ва 2-ўқув курси курсантлари ва уларнинг ота-оналари билан амалиёт олди учрашуви ўтказилди.

Жорий йилнинг 25 июнь куни Сурхондарё вилояти ИИБ биносида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим 1-ўқув курси курсантларининг ўқув-танишув ва 2-курси курсантларининг иш ўрганиш амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича курсантлар, уларнинг ота-оналари ва амалиёт ўташ даврида уларга бириктирилган мураббийлар ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида амалиёт олди йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Х.Атаназаров ҳузурида ўтказилиб, йиғилиш қатнашчиларига, ота-оналар ва курсантларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019-йил 30-сентябрдаги 312-сон “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда амалиётни юқори савияда ташкил этиш мақсадида ИИВ Академияси кундузги таълим   1-ўқув курси курсантларини жорий йилнинг 24 июн кунидан 21 июл кунига қадар ўқув-танишув ҳамда 2-ўқув курси курсантларини жорий йилнинг 24 июн кунидан 28 июл кунига қадар иш ўрганиш амалиётни ташкил этиш бўйича келтирилган вазифаларни тушунтириб, йиғилиш давомида билдирилган таклиф, тавсияларга жиддий муносабатда бўлган ҳолда, айтилган талабларга тўла амал қилиш кераклиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан курсантларга амалиёт ўташ даврида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, фуқаролар билан мулоқотга уҳкиришганида хушмуомала бўлишлари, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга аралашмасликлари, амалиётни белгиланган тартибда ўташлари лозимлигини тушунтирилиб, ота-оналар ҳам амалиёт ўтказиш бўйича йўриқнома билан таништирилди.

Йиғилиш сўнгида сўзга чиққан курсантлар ИИВ Академияси раҳбарияти, устозлар ҳамда ота-оналарнинг ишончини оқлашга, белгиланган амалиёт тартиби ва хизмат интизомига тўлиқ риоя этишга ваъда беришди. Шунингдек, ўқув йилини аъло баҳоларга якунлаган курсантларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Text to speech