Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли” (21-октябрь- ўзбек тили байрами куни) мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 21 октябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари иштирокида вилоят Ички
ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор
тарзида “Ўзбек тили – ўзлигимиз тимсоли” (21-октябрь- ўзбек тили байрами куни)
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан, Термиз шаҳридаги
11 сонли умумий ўрта таълим мактабининг “Она тили ва адабиёт” фани ўқитувчиси, “Халқ
таълими фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси”,
“Шуҳрат” медали соҳибаси, Д.Нормуродованинг маърузаси тингланди.
Ўқув дарси
давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир
этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича
бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга
ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида
танқидий фикрлар билдириб ўтилди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи
ўринбсари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши,
хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан
қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга
хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.