Сурхондарё вилояти ИИБда 27 июнь – “Мабуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” ҳамда 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугун Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида 27 июнь – “Матбуот ва
оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” ҳамда 30 июнь –“Ёшлар куни” муносабати
билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов вилоят Ички ишлар
органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ва воҳадаги бир гуруҳ матбуот ва
оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида, бошқарма бошлиғи барча оммавий ахборот воситалари ҳамда
вилоят ИИОда хизмат олиб бораётган ёш ходимларни байрам билан табриклаб, уларга
йўлланган Президент табригини ўқиб эшиттирди ҳамда бугун мамлакатимизда олиб
борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қўшаётган ҳиссалари қатори, жиноят ва
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар эътирофга
муносиб эканлигини, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай мураккаб шароитда
ҳам адолат тамойилига, ўзининг ҳаётий ва ижодий принципларига содиқ қолиш,
одамларни қийнаётган камчилик ва муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш,
уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантиришга, аввало, сизлар
каби маънавий жасорат эгаларигина қодир бўлади”, – дея билдирган
фикрлари Сиз қалам аҳлига бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир дея таъкидлади.
Тадбир сўнгида, бошқарма
бошлиғининг жорий йил 25 июнь кунидаги тегишли буйруғига асосан, бир гуруҳ матбуот
ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқарма ахборот хизмати ходимлари
ҳамда хизмат вазифасини бажариш давомида ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ёш
ходимларга ташаккурнома ҳамда бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.