15 Октябр 2024 йил
463
Сурхондарё вилояти ИИБда ўтказилган йиғилишда 9 ойда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил асосида муҳокама қилинди.
Вилоят Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг тўққиз
ойи давомида, криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида
амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчилликлар, эришилган ютуқлар
муҳокамасига бағишланган видео-селектор тарзидаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган тезкор йиғилишда, вилоят ИИБ бошлиғи
полковник Тимур Исмаилов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат
раҳбарлари, шаҳар-туман студияларидан ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари, барча
соҳавий хизмат ходимлари иштирок этишди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Т.Исмаилов кун
тартибига қўйилган масалаларни таништириб, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва
жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар,
жиноятчиликни жиловлашда сусткашликка йўл қўйиб, жиноятни ўсишига шароит яратиб
берган омиллар бўйича ички ишлар бўлимлари ва соҳавий хизматларнинг фаолиятлари
чуқур танқидий таҳлил қилинди.
Ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, тан
жароҳати, ўғирлик, фирибгарлик, талончилик, оила турмуш доирасида содир этилган
жиноятлар, ёшлар, вояга етмаганлар, аёллар жиноятчилиги, ижтимоий профилактика
соҳалари, тунги вақтда содир этилаётган ўғрилик жиноятларининг олдини олишда
профилактик ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги танқидий муҳокама
этилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва қуйи
тизимларида йўл қўйилган хато ва
камчилликлар қаттиқ танқид қилиниб, масъулларнинг ҳисоботи тингланди, келгусида
бу борадаги камчилликларга йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбир ва вазифалар
белгилаб олинди.
Вилоят
ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ички ишлар органлари ходимлари
ўртасидаги муомала маданият, тартиб интизом, қонунчиликка қатъий риоя қилиш
ҳамда белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш ҳар бир ички ишлар
органи ходимининг асосий вазифаси эканлиги таъкидланиб, раҳбар ходимларга
тегишли топшириқлар берилди.