Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ислоҳотлар инсон, унинг қадри учун” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Ислоҳотлар инсон,
унинг қадри учун” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз
Давлат Университети тарих фанлари доктори профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси
тингланди.
Шундан сўнг, қўшимча мавзу сифатида,
Фирибгарлик жинояти ва ушбу жиноят жабрланувчиси бўлиб қолишнинг олдини олиш ҳақида
вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси масъул ходими майор Феруз Алибоевнинг
ҳам маърузаси тингланди.
“Маънавият ва маърифат” дарси
давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган
бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари
тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий
таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми,
қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
Ўтказилган “Маънавият ва маърифат”
дарси давомида, вилоят ИИБ Жамаоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги
бошқармасининг бир қатор ходимлари коррупция ва жиноятчиликка қарши курашда жонбозлик
кўрсатиб, ходимларга ўрнак бўлаётганлиги учун вилоят ИИБ бошлиғи буйруғи билан пул
мукофоти бошқарма бошлиғи ўринбосарлари томонидан топширилди.
Сурхондарё вилояти
ИИБ Ахборот хизмати