24 Июн 2024 йил 318

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Сўз ва матбуот эркинлиги – тараққиётнинг муҳим шарти” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 24 июнь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Сўз ва матбуот эркинлиги – тараққиётнинг муҳим шарти” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмалари аъзоси, “Ҳалқ йўли” газетаси бош муҳаррири Чори Жумақуловнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими катта сержант Шермуҳаммад Жандириев “Миллий кураш” бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 100 кг вазн тоифасида биринчи ўринни эагллаб Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганлиги учун 10 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан икки нафар профилактика инспекторлари ўз хизмат ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари ва наркотик моддалари истеъмоли савдосига қарши курашиш борасида амалга оширган ишлари эътироф этилиб, уларга пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан Жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар Республиканинг барча ҳудудларидаги Ички ишлар органлари тизимларида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан ушбу ойликда барча шахсий таркиб ҳалоллик билан хизмат олиб боришлари ва фаол иштирок этишга чорлаб, ойилик доирасида баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.

Text to speech