Сурхондарё вилояти ИИБда илк бор жиноятчиликни илмий томондан ўрганиш бошланди.
Бугун,
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг кичик мажлислар залида, Сурхондарё
вилоятида илк бор жиноятчиликни илмий тадқиқот қилиш орқали жиловлаш мақсадига
қаратилган видео селектор тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда,
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полквник Исмаилов Тимур Камалатдинович, Ўзбекистон
Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи полковник Бердиалиев Бахтиёр
Эркинович, Криминология тадқиқот институти бошлиғининг биринчи ўринбосари Азим
Шуҳрат ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, барча
шаҳар-туман ИИБ студияларидан ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари иштирок этишди.
Ўтказилган йиғилиш
давомида, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти Сурхондарё
вилояти жиноятчилигини ўрганиш бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ билан бирга илмий
лойиҳа бошланганлиги эълон қилинди.
Ушбу лойиҳа
доирасида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва Сурхондарё вилоятида
илк маротаба жиноятчиликни илмий асослар билан ўрганиш, терговчи ва суриштирувчилар
муаммоларини кўтариш борасида илмий тадқиқот ўтказиш юзасидан буюртма берилди.
Эслатиб ўтамиз,
Ўзбекистон Республикасис Президетининг 2024 йил 15 январь кунидаги ПФ-10 сонли “Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ
қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони асосида Криминология институти ташкил этилиб, ушбу Институт фаолияти доирасида, республикадаги криминоген
вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга ошириш, жиноятчилик тенденцияларини
тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, унинг ижтимоий, иқтисодий, психологик,
маънавий-маърифий, ҳуқуқий, тиббий ва ташкилий омилларини комплекс илмий
диагноз асосида аниқлаш;
ҳудудлар кесимида
криминоген вазиятни барқарорлаштириш чораларининг самарадорлигини илмий жиҳатдан
баҳолаш, шунингдек, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган
ҳолда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали
жиноятчилик омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш;
илмий-амалий
тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали криминологик фаолият амалиётида мавжуд
муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқиш,
илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни ташкил
этиш;
жамоатчилик
ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаш ва уларни
бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда мутахассис сифатида
суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашиш;
жаҳон
криминологияси ва хорижий давлатлар криминологик фаолият тўғрисидаги
қонунчилигининг илғор тажрибаларини доимий ўрганиш ҳамда унинг натижаларини
Ўзбекистон Республикаси шароитларида жорий этиш бўйича таклиф ва тавсияларни
ишлаб чиқиш;
криминология соҳаси бўйича
мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлаш, талабгорларни
белгиланган тартибда илмий даражалар ва илмий унвонларга тақдим этиш асосий вазифалари этиб
белгиланган.