15 Январ 2025 йил
691
Сурхондарё вилояти ИИБда вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бабаджанов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаиловлар раҳбарлигида жорий йилнинг 15 кунида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Вилоят Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг ўн беш куни давомида, криминоген вазиятни яхшилаш, ахборот технологиялари ва бошқа турдаги жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчилликлар, эришилган ютуқлар муҳокамасига бағишланган видео-селектор тарзидаги тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган
тезкор йиғилишда, вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Бабаджанов
ва вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов, вилоят ИИБ бошқарма бошлиғи
ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман студияларидан туман
прокурорлари, туман ИИБ бошлиғи ҳамда
ўринбосарлари, барча соҳавий хизмат ходимлари иштирок этишди.
Вилоят ИИБ
бошлиғи полковник Т.Исмаилов кун тартибидаги масалаларни таништириб, вилоят
ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген
вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда сусткашликка йўл қўйиб,
жиноятни ўсишига шароит яратиб берган омиллар бўйича ички ишлар бўлимлари ва
соҳавий хизматларнинг фаолиятлари чуқур танқидий таҳлил қилинди.
Ўлим билан
боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари, тан жароҳати, ўғирлик, фирибгарлик, оила
турмуш доирасидаги, ахборот технологиялари соҳасидаги кибер жиноятлар, ёшлар,
вояга етмаганлар, аёллар жиноятчилиги, ижтимоий профилактика соҳалари, тунги
вақтда содир этилаётган ўғрилик жиноятларининг барвақт олдини олиш борасидаги
профилактик ишлар, ҳудудларни камера ва ташвиш тугмаларини ўрнатиш ишлари
етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги танқидий муҳокама қилинди.
Вилоят Ички
ишлар бошқармаси ва қуйи тизимларида йўл қўйилган хато ва камчилликлар қаттиқ
танқид қилиниб, масъулларнинг ҳисоботи тингланди.
Келгусида бу борадаги камчилликларга йўл қўймаслик
бўйича аниқ чора-тадбир ва вазифалар белгилаб олинди ҳамда ахборот
технологиялари соҳасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини
олиш мақсадида "Долзарб 2 ойлик " эълон қилинди.
Вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Б.Бабаджанов томонидан 2024 йилнинг 26 декабрь куни ҳудудий идоралараро комиссия йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ўз вақтида таъминланиши, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ўртасидаги муомала маданият, тартиб интизом, қонунчиликка қатъий риоя қилиш ҳамда белгиланган вазифаларни сидқидилдан амалга ошириш ҳар бир ички ишлар органи ходимининг асосий вазифаси эканлиги таъкидланиб, раҳбар ходимларга тегишли топшириқлар берилди.