3 Июн 2024 йил 448

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Болалар ҳуқуқи ва унинг ижтимоий кафолати” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Болалар ҳуқуқи ва унинг ижтимоий кафолати” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз шаҳар 26-сон умумий ўрта таълим мактабининг директор ўринбосари Аббос Асадовнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндошиб, жирканч иллатлардан бири коррупцияга муросасиз қарши курашишда сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишган бўлса, вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи билан ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган бир нафар ходим пенцияга тантанали равишда кузатилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан Жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар Республиканинг барча ҳудудларидаги Ички ишлар органлари тизимларида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан ушбу ойликда барча шахсий таркиб ҳалоллик билан хизмат олиб боришлари ва фаол иштирок этишга чорлади шундан сўнг, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.

Text to speech