Сурхондарё вилояти ИИБда Пробация гуруҳи ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил 8
июнь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими
бошлиғи подполконик Ш.Мусурмонов бошчилигида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация бўлими Ахборот техлогиялари гуруҳи катта инспектори
Маматқобилов Эрали Алишер ўғли иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация
бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари
ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайин ўқув-семинар машғулоти бўлиб
ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар
ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури
тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармони Амалий
тадбирлар режасининг Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни
ўтаётган пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш тизимини тўлиқ электрон
шаклга ўтказиш бўйича топшириғи мазмун моҳияти етказилиб, «Е-probasiya»
электрон ахборот тизимида ишлаш тартиби тўғрисида тушунчалар
берилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.