7 Октябр 2024 йил 428

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Қатағон қурбонлари - халқимиз армонлари” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 7 октябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Қатағон қурбонлари - халқимиз армонлари” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз  давлат университети лицейи тарих фани бош ўқитувчиси Ж.Усмоновнинг маърузаси тингланди.

Ўқув дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикр мулоҳазалари билдириб ўтилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ф.Шониёзов томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонун ва қонуности ҳужжатларига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериб ўтди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, “5 октябрь-тезкор қидирув хизмати куни” муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Раззақович Бобожоновнинг ички ишлар органларининг тезкор хизмат ходимларига йўллаган “Байрам табриги” ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг вилоятимиз ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасида ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, Устоз-шогирт” анъаналарини давом эттириб келаётгани алоҳида эътироф этилиб, бир қатор соҳа фахрийлари ва ходимларига вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Text to speech