Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Имом Ал-Бухорий – ҳадис илмининг султони” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, барча шаҳар-туман ички ишлар
бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Имом Ал-Бухорий – ҳадис илмининг
султони” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз
Давлат Университети тарих фанлари доктори профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси
тингланди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходими подполковник
Б.Чориев томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант
П.Р.Бобожоновнинг Мамлакатимиз аҳолисига қилган мурожаатини ўқиб эшиттириб,
мурожаатнинг мазмун моҳияти, инсон, жамият ва давлат манфаатлари йўлида тутган
ўрни ҳақидаги фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
Сурхондарё вилояти
ИИБ Ахборот хизмати