2 Март 2024 йил 622

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида ўқув машғулоти ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ва унинг қуйи тизимлари ходимлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ўтказилган ўқув машғулотида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполковник Ш.Мусурмонов ҳамда Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Рахмоновалар иштирок этди. Машғулот давомида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2022 йил 31 март кунидаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарори ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек, ИИО Пробация хизмати ходимлари ҳамда мутассади идоралар ва соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган назорат тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ўз навбатида жазони очиқда ўтаётган хотин-қизларни «Аёллар дафтари»га киритиш ва бу орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибларига оид маълумотлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Бундан ташқари, Пробация хизмати назорати остидаги шахсларга оид иш хужжатларини юритиш  уларнинг психологик портретларини тайёрлаш жиноятга мойил маҳкумлар билан профилактик тадбирларни ўтказиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, келгусида ҳамкор ташкилот ва идоралар билан олиб борилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Text to speech