19 Январ 2024 йил 785

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида сайёр ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерл-майор Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев томонидан имзоланган фармойишга асосан жорий йил 18-19 январь кунлари Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳамда унинг барча ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирокида  вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, махсус тайёргарлик ўқув маркази катта инспектор-ўқитувчиси подполковник Жамолиддин Норпўлатович Рахмонов томонидан   сайёр ўқув машғулоти ташкил этилди.

 Назарий ва амалий машғулотларда ходимларнинг фуқаролар билан муомала маданиятидан тортиб, иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган,  ҳаёти учун хавфли  ҳолатларнинг олдини олиш, махсус воситаларни ишлатиш, айниқса электрошокерлардан фойдаланиш тартиблари тўлиқ тушунтирилди. Шунингдек, махсус воситаларни қўллагандан сўнг жароҳатланган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, резина таёқ, масофадан туриб бошқарилувчи электрошок қурилмаларнинг тактик ва техник имкониятлари хусусида  ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ўқув якунида тингловчилардан якуний синов олинди.  Албатта бу каби назарий ва амалий машғулотлар ходимларнинг касб малакасини оширишда фуқаролар билан юзага келиши мумкин бўлган можороли ва кўнгилсиз ходисаларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech