Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ходимлари учун ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил
16 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими
бошлиғи подполконик Ш.Мусурмонов бошчилигида Термиз шаҳар Камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Назаров Баҳром томонидан
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайин
ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20
октябрь кунидаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сон Қонуни мазмун-моҳияти
етказилиб, пробация назорати остидаги шахсларни бандлигини таъминлаш, бўш иш
ўринлари, корхона ва ташкилотларнинг ваканция тўғрисидаги ҳисоботларини бериш
тартиби, фуқароларнинг ишсиз деб топилиши юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди