Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил
09 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими
бошлиғи подполконик Ш.Мусурмонов бошчилигида Ангор тумани “Ишга марҳамат”
мономаркази директори ўринбосари Тўраев Илёс Ишдавлатович томонидан Сурхондарё
вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайин ўқув-семинар
машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 11.08.2020 йилдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка
жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга
қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги ПҚ-4804-сон Қарорига асосан пробация назорати остидаги шахсларни
мономарказда мавжуд 24 та йўналишдаги касб-ҳунарга ўқитиш тартиби юзасидан
тушунчалар берилди. Қарорнинг қисқача мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.