14 Июл 2025 йил 403

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга eтмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида “Долзарб-90” кун тадбири давом этмоқда.

Ушбу ўтказилаётган тадбир доирасида, Марказ ходимлари томонидан марказда сақланаётган вояга етмаган болаларни касбга қизиқтириш мақсадида, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси инструктор ходимлари билан биргаликда хизмат итларини иш фаолияти ва машғулот жараёнлари билан таништирилиб, вояга етмаган болаларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Text to speech