Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 17 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерзод Шадиев ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қудрат Самандаровлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда хизмат
интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган профилактик тадбирлари
давомида мавжуд куч воситалардан оқилона фойдаланган ҳолда ички ишлар
органларида “темир интизом”ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш борасидаги
натижаларни яхшилашга қаратилиб, ички ишлар органларида коррупцияга қарши
курашиш ва коррупциявий ҳолатларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини
ошириш, ушбу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш ҳамда коррупцияга нисбатан
муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш, шахсий таркибни кунлик
хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш, яшаш шароитларини ўрганиб ижтимоий
ҳимояга муҳтож ходимларни аниқлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлиги
юзасидан маъруза қилинди.
Шундан сўнг йиғилишда
ходимларнинг касбига бўлган садоқатини, масъулиятини ошириш мақсадида, 2024 йилнинг
иккинчи ярмида вилоят ИИБ ходимлари иштирокида содир этилган ҳолатлар акс этган
“Ҳиёнат ва ҳалоллик” номли видео ролик намойиш этилиб, келгусида ходимлар
томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишларни олдини олишга барча
бирдек масъул эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб, хизмат фаолити давомида намуна кўрсатиб келаётган ходимларга вилоят ИИБ раҳбариятининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.