Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизматининг жорий йил 9 ойлик фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
Жорий йилнинг 16–17 октябрь кунлари Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Жўрабек Авазов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ИИБнинг
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Жамоат тартибини
сақлаш бошқармалари ҳамда Пробация бўлими масъул ходимлари иштирок этди. Унда
жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар,
мавжуд муаммолар ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир давомида ички ишлар
органларининг барча йўналишларида – ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш,
жиноятчиликни жиловлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини
сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган
ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, назорат остидаги шахслар билан тизимли иш
ташкил этиш, профилактик ҳисобда турувчи фуқароларга доир чора-тадбирларни
самарали амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Полковник Жўрабек Авазов
йиғилишда ҳар бир раҳбар ва масъул ходим фаолиятини танқидий-таҳлилий руҳда
кўриб чиқди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, бу
каби ҳолатларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шу
билан бирга, хизмат интизоми ва масъулиятни ошириш, хизмат фаолиятида замонавий
ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли раҳбар ва масъулларга аниқ топшириқлар берилди, белгиланган вазифаларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.