16 Май 2025 йил 112

Сурхондарё вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати таркибига кирувчи соҳавий хизмат ходимлари билан навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 05 октябрь кунидаги 555-сонли буйруғига асосан, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг Патруль-пост, йўл-патруль, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробaция бўлинмалари шахсий таркибининг хизмат фаолияти давомида янгича услуб, илғор тажрибалар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, шахсий таркибнинг ўқ отиш тайёргарлиги ва саф тайёргарлиги, махсус воситаларни қўллаш тартиби ҳамда хавфсизлик қоидалари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг руҳий барқарорликни шакллантириш, зийраклик, ҳушёрлик, хотира ва бошқа касбий-психологик жараёнларни ривожлантириш ҳамда хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни ва юксак маънавий-руҳий сифатларини тарбиялаш борасида ўқув йиғини ташкил этилган эди.

Ушбу ташкил этилган ўқув йиғини якуни билан жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик йўналиши бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ўқув машғулотлари якуни бўйича синов имтихонлари қабул қилиниб, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шодиев томонидан якуний йўриқнома ўтказилди.

Text to speech