Сурхондарё вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан жорий йил олти ойи давомида жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлари сарҳисоб қилинди
Бугун Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати таркибига кирувчи соҳавий хизматлари томонидан 2025 йилнинг 6 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, пробация ҳисобида турган шахслар билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Учқун
Якубов ҳамда вилоят ИИБнинг тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши
кураш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли
хавфсизлигини таъминлашдаги роли, шунингдек, жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб
борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда соҳавий хизматлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.