5 Июн 2025 йил 536

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Пост-патруль хизмати баталъонида “Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида учрашув бўлиб ўтди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Пост-патрул хизмати баталъони ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси масул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025-йил 26-май кунидаги 202-фармойишига асосан 2025-йил июн ойининг биринчи ўн кунлигида Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида "Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" доирасида Республикада ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатлар шахсий таркибга етказилди.

Учрашув давомида, раҳбар ходимларнинг шахсан жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш, коррупциявий омилларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида, масъуллар томонидан коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш, қонунчиликка қатъий амал қилиш ва фуқаролар ишончини оширишга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш лозимлиги қайд этилди. 

Text to speech