Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ҳузурида видео селектор йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасида, Бошқарма бошлиғи Аброр Худойбердиев ҳузурида видео селектор тарзида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда, барча шаҳар-туман
ИИБ студияларидан Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлими бошлиқлари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими апарат
инспекторлари, туман ИИБ сектор котиблари, хотин-қизлар масалари бўйича ва
вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи катта инспекторлари ҳамда барча
профилактика катта инспекторлари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт
олдини олиш, фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, узоқ
муддатда юрган фуқаролар билан онлайн суҳбатлашиш ва профилактик суҳбат олиб
бориш, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат интизоми, қонунчиликка риоя
этиш борасидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, йўл қўйилган хато ва камчилликларни бартараф этиш ва такрорламаслик юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.