22 Август 2025 йил
183
Сурхондарё вилояти ИИБ ва қуйи тизимларида "Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки!" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 13-августдаги 516-Ф-сон ва Ички ишлар вазирининг 2025-йил 31-июлдаги 288-сон фармойишида белгиланган дастури ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 22-август куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси унинг қуйи тизимларида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки!” шиори остида оммавий ҳашар ташкил этилди.
Икки кун давом этадиган ҳашарда бошқарма ва унинг қуйи тизимларидаги маъмурий бинолар ва уларнинг ён-атрофларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ободонлаштириш жарёнида чиқиндиларни чиқариш, ариқ ва зовурларни тозалаш ишлари олиб борилди.