Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 6 ой якунлари сарҳисоб қилинди.
Жорий йилнинг 23 июль куни,
Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси биносида, вилоят ИИБ ҳузуридаги
Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник
Х.Н.Атаназаров раислигида Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари
иштирокида 2024 йилнинг 6 ой якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда бошқарма ва унинг қуйи бўлинмалари
томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, эришилган
ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчилликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида
амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида юқори кўрсаткичларга эришган “Энг
яхши тергов жамоаси”, “Энг яхши терговчи” ҳамда “Энг яхши суриштирувчи”лар
тақдирланиб, уларга хизматда фойдаланиш учун компьютер жамланмалари топширилди.
Шу билан бирга соҳада фидоийлик билан хизмат
қилиб келаётган терговчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди.