Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва қуйи тергов бўлинмалари терговчилари ўртасида “Энг яхши терговчи” кўрик танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024 йил 5 август кунидаги “Ички
ишлар органларида Энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича вилоят танловини ташкил
этиш тўғрисида”ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё
вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва қуйи тергов бўлинмалари
терговчилари ўртасида “Энг яхши терговчи” кўрик танловининг ҳудудий босқичи
ўтказилди.
Ўтказилган “Энг яхши терговчи” кўрик танловида, 18 нафар терговчи ва
суриштирувчилар жисмоний тайёргарлик, жанговар тайёргарлик, интеллектуал
хусусияти натижалари, назарий билим даражасини аниқлаш бўйича тест синови, якка
тартибдаги суҳбат йўналишлари бўйича ўз билим ва кўникмаларини синовдан
ўтказишди.
Кўрик танлов якуний натижаларига кўра, фахрли 3-ўринни
Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси лейтенант Жалолиддин
Хуррамов, 2-ўринни эса Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта
терговчиси катта лейтенант Жахонгир Факиров банд қилишди. Вилоят ИИБ ҳузуридаги
Тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси катта лейтенант Отабек
Ражабов эса ғолибликни қўлга киритиб кўрик-танловнинг Республика босқичида
иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.