3 Июн 2024 йил 480

Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан “Интизом” ойлиги доирасида, “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” шиори остида профилактик ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 10 май кунидаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 июн кунидан 30 июн кунига қадар “Интизом” ойлиги деб эълон қилинган.

Шу боисдан бугун вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари ҳамда барча шаҳар-туман ИИБларида хизмат олиб бораётган  ходимлар ўртасида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” шиори остида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизомини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, ходимларнинг хизмат хоналари ва яшаш уйларига бориб ўрганиш ишлари олиб борилиб, аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан таклиф ва тегишли топшириқлар берилмоқда.

Шунингдек соҳа ходимларининг хизмат кийим-бошларини кийиб юришлари, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари ҳамда улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган бошқа ножўя хатти-ҳаракатларини содир этилишини олдини олиш мақсадида, патрул гуруҳлари ташкил этилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech