8 Июн 2024 йил 456

Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар билан “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” шиори остида психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган шаҳодатланган ҳамда эркин ёлланган аёл ходималар билан “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” шиори остида хотин-қизларга психологик ҳолатини яхшилаш, иш унумдорлигини, фаоллигини янада ошириш мақсадида, навбатдаги психологик семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, ностандарт вазиятларда оқилона ҳаракат қилиш, руҳий тушкунлик, стресс ва депрессияга тушиб қолишни олдини олиш ва бу вазиятлардан чиқиб кетишга қаратилган тренингда бир нечта ўқув машғулотлари ўтказилди.

Text to speech