26 Июл 2024 йил 146

Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида навбатдаги махсус унвонини олиш учун атестациядан ўтказиладиган ходимларнинг психоэмоционал ҳолати ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида катта лейтенант махсус унвонини олиш учун атестациядан ўтказиладиган ходимларнинг психоэмоционал ҳолати ўрганилди.

Бундан кўзланган мақсад ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришга қаратилган.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилаяпди.

Text to speech