Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар ўртасида “Оилада репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш” мавзусида учрашув ўтказилди.
Сурхондарё
вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг Оилада
репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, уларнинг
тиббий маданиятини ошириш мақсадида Сурхондарё вилоят ҳокимияти қошидаги Соғлом
авлод учун хайрия фонди мутахассиси, гинеколог шифокори Жумаева Салима Зиёдуллаевна
ва Сурхондарё вилояти Онкология илмий амалий маркази шифокори Жўраева Гулбаҳор
Алишеровналар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда
дастлаб хотин-қизларга тиббий маданият тушунчаси, аёлларда учрайдиган асосий
касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари, олдини олиш ва даволаш
чоралари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
Шундан
сўнг ходималар ўзларини қизиқтирган саволлар билан шифокорга мурожаат этиб,
зарур тавсия ва маслаҳатларга эга бўлдилар.
Давра
суҳбати қизиқарли ва таассуротларга бой тарзда ўтказилди.