Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган эркин ёлланган хотин-қизлар иштирокида “Оилада репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш” мавзусида учрашув ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида хизмат қилиб
келаётган эркин ёлланган хотин-қизлар билан тиббиёт муассасаси вакиллари
иштирокида хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг
тиббий маданиятини янада ошириш мақсадида, учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувга Жарқўрғон тумани катталар поликлиникаси
акушер-гинеколог шифокори Дилбар Жумаева таклиф этилиб “Оилада репродуктив
саломатликни мустаҳкамлаш” мавзусида сўз юритилди. Унда шахсий гигена
қоидаларига риоя этиш, саломатлик сабоқлари юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, учрашув давомида ҳар бир аёл ўз саломатликларини
асраб авайлаш борасида нималарга кўпроқ эътибор қаратишлари юзасидан тавсиялар билан
ҳам ўртоқлашилди.
Учрашув якунида, хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.