23 Октябр 2025 йил 699

Сурхондарё вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган сафдорлик лавозимлари учун танлов эълон қилинади.

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябр кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 02-ноябр кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.

Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга эркак номзодлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;

- доимий яшаш жойи бўйича Сурхондарё вилояти ҳудудида рўйхатда турган;

- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);

- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;

- бўйи 170 (бир юз етмиш) сантиметрдан паст бўлмаган;

- Олий таълим муассасаларини тамомлаганлар;

- ИИВ Академик лицейлар ва ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари;

Аризалар https://kb.iiv.uz/ сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади.

Жорий йилнинг 2025-йил 24-октябрь кунидан 31-октябрь кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.

Қўшимча маълумотларни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг телеграм (Surxondaryo IIB | Rasmiy kanal) расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ёки 76-224-15-76, 97-865-91-02 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2025-йил 24-октябрь кунидан 31-октябрь кунига қадар фақатгина https://kb.iiv.uz/ портал орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech