19 Январ 2025 йил 2707

Сурхондарё вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган сафдорлар таркибининг патруль-пост хизмати инспектори лавозимлари учун танлов эълон қилинади.

Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябр кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 02-ноябр кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.

Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга эркак номзодлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;

-доимий яшаш жойи бўйича Сурхондарё вилояти ҳудудида рўйхатда турган;

- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);

- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;

- бўйи 170 (бир юз етмиш ) сантиметрдан паст бўлмаган;

- Олий таълим муассасаларини тамомлаганлар;

- ИИВ Академик лицейлар ва ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари шунингдек профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари;

- хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган Ички ишлар органлари

ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари.

Аризалар https://kb.iiv.uz/ сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади.

Жорий йилнинг 20-январ кунидан 31-январ кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.

Қўшимча маълумотларни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг телеграм расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ёки 76-224-15-76, 90-076-12-42 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2025-йил 20-январ кунидан 31-январь кунига қадар https://kb.iiv.uz/  портал орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

 

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ВА КБТХ

Text to speech