Сурхондарё вилояти ИИБ спорт мажмуасида, “Кураш бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрь кунидаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг “Спортнинг кураш тури бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 27-29-май кунлари Сурхондарё вилояти ИИБ спорт мажмуасида, фахрийлар ўртасида кураш сорт тури бўйича “Ўзбекистон чемпионати" мусобақаси ўтказилди.
Унда 36-45, 46-55, 56 ва ундан юқори ёш тоифасидаги
Республикамизнинг барча вилоятларидан келган фахрийлар ўзаро куч синашишди.
Қизғин ва муросасиз кечган курашларда Сурхондарё
вилояти ИИБ ходими подполковник Бекмуратов Шухрат Абдураимович 56+ ёш тоифасида
+95 кг вазнда муносиб иштирок этиб, Республика
миқёсида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Ҳамкасбимизни ғалаба билан, Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан муборакбод этамиз!