Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизмат ходимлари музейга саёҳат қилишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-майдаги “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”шт қарори ҳамда 2–8-сентябр юртимизда “Музейлар ҳафталиги” муносабати билан жорий йилнинг 6-сентябр куни Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизмат ходимлари иштирокида Термиз шаҳридаги “Археология музейи”га саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ходимлар музей мутахассислари ҳамроҳлигида
қадимий тарихимизни ўзида мужассам этган бой экспонатлар билан яқиндан танишишди.
Ҳар бир ашёда юртимизнинг кўҳна цивилизацияси, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, халқимизнинг
маънавияти ва илм-фан тараққиётидан далолат берувчи қадриятлар мужассам эканлиги
таъкидланди.
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ходимларнинг билим доирасини кенгайтирибгина қолмай, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, буюк тарихимизга бўлган қизиқишларини янада ошириш билан бирга уларда Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурматларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.