29 Сентябр 2024 йил 277

Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти ҳамда ИИВ масъуллари томонидан Термиз шаҳрида “Хавфсиз тун” профилактик тадбирига жалб қилинган ходимларга йўриқнома ўтказилди.

Ўтказилган йўриқномада вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Баҳтиёр Иноқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъуллари иштирок этиб, йўриқномага жалб қилинган вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва жамоатчилик вакилларига ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш, аҳолини бугунидан рози қилиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жамоатчилик билан ҳамжиҳат бўлиб ҳамкорликда тизимли ишларни олиб борилиши, ҳар бир ходим ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариши уқтирилди.

Шунингдек, шаҳар ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ижобий тажрибалари «қизил» тоифага тушган маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ташкил этилиши, жиноятларнинг аксарияти тунги вақтларда содир этилиши ҳисобга олиниб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида криминоген вазияти оғир маҳаллаларга тунги навбатчиликка жалб этилган зарур куч ва воситалар тақсимланиб, муаммолар маҳаллаларни ўзида ечишга алоҳида эътибор қаратилиши тушунтирилиб, тунги хизматга жалб қилинганлар хизматни ўташ учун хизмат жойларига юборилди.

Тунги вақтда шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш, ҳисобда турган шахслар, нотинч оилалар ҳамда уюшмаган ёшлар билан «хонадонбай» ва «фуқаробай» ишларни ташкил этиш ҳамда жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини тизимли равишда аниқлаш, аҳоли зич жойлашган кўп қаватли уйлар криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллалар, “102” Ҳуқуқ тартибот масканлари, фуқаролар кўп тўпланадиган жамоат жойлари ва бошқа Ички ишлар бўлинмаларида тунги хизматни ташкил этиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳушёрлик билан тизимли равишда амалга ошириш чоралари кўрилди.

Text to speech