4 Январ 2025 йил 341

Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти ҳамда масъуллари томонидан Термиз шаҳрида “Хавфсиз тун” профилактик тадбирига жалб қилинган ходимларга йўриқнома ўтказилди.

Ўтказилган йўриқномада вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Баҳтиёр Иноқов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Учқун Якубовлар иштирок этиб, йўриқномага жалб қилинган вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва жамоатчилик вакилларига ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш, аҳолини бугунидан рози қилиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жамоатчилик билан ҳамжиҳат бўлиб ҳамкорликда тизимли ишларни олиб борилиши, ҳар бир ходим ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариши уқтирилди.

Шунингдек, шаҳар ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ижобий тажрибалари «қизил» тоифага тушган маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ташкил этилиши, жиноятларнинг аксарияти тунги вақтларда содир этилиши ҳисобга олиниб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида криминоген вазияти оғир маҳаллаларга тунги навбатчиликка жалб этилган зарур куч ва воситалар тақсимланиб, муаммолар маҳаллаларни ўзида ечишга алоҳида эътибор қаратилиши тушунтирилиб, тунги хизматга жалб қилинганлар хизматни ўташ учун хизмат жойларига юборилди.

Text to speech